Андижонда ичкиликка ружу қўйган эр хотинини уриб ўлдирди
“Халқ сўзи Online”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Пахтаобод туманида яна бир мудҳиш воқеа юз берди. Тумандаги фермер хўжаликларидан бирининг раҳбари узоқ йиллардан буён умумтаълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаб келаётган турмуш ўртоғини уриб ўлдирди.
Терговолди суриштирув ишлари давом этаётганлиги сабабли аниқ манзил ва исм-шарифлар ҳақида аниқ маълумот бера олмаймиз.
Маълум бўлишича, оила ўртасидаги мудҳиш воқеага ўзаро келишмовчилик, хусусан, эрнинг спиртли ичимлик ичишга мойиллиги сабаб бўлган.
Яъни, икки фарзанднинг отаси бўлмиш оила бошлиғи мудҳиш воқеа юз берган куни ўз хонадонида спиртли ичимлик истеъмол қилмоқчи бўлган. Бундан дили ранжиган аёл эътироз билдирган ва бунинг ўрнига қишки мавсумга тайёргарлик кўришга чақирган. Ичкиси келиб турган эркак эса хотинини ароқ шишаси ва темир парчаси билан уриб (савалаб), танасининг турли қисмларига 72 та тан жароҳати етказган. Кўп миқдорда олинган тан жароҳатлари оқибатида аёл воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Ичкиликка ружу қўйган оила бошлиғи айни пайтда Пахтаобод туман прокуратурасида кўрсатма бермоқда.
“Халқ сўзи Online” мазкур воқеа юзасидан суриштирув олиб бормоқда ва батафсил маълумот берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг