Андижонда 800 миллиард сўм кредит маблағлари аҳолига тақсимланмоқда

14:50 06 Июнь 2018 Жамият
1086 0

Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятига ташрифи чоғида ҳар бир оилалардаги турмуш маданиятини шакллантириш, яшаш шароитини яхшилаш мақсадида вилоятда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берганди.

Ушбу дастур ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда бир қанча хорижий молия институтлари томонидан 100 миллион АҚШ доллари ёки 800 миллиард сўм миқдоридаги маблағ ажратилди.

Айни пайтда ушбу маблағ аҳолининг чорвачилик, қуёнчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик йўналишларидаги фаолиятларини ташкил этиш, иссиқхоналар қуриш, боғ ва токзорлар яратиш, сартарошлик, косметология хизмати, косибчилик, тунукасозлик, ёғоч ва аллюминь профилдан эшик ва ромлар тайёрлаш, заргарлик, автосервис устахоналари очиш, қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби 20 дан ортиқ йўналишларга йўналтирилмоқда.

"Хонадонимда сув таъминоти яхши йўлга қўйилган. Бу менинг балиқчилик билан шуғулланишим учун яхшигина имконият яратади. Ҳукуматимиз томонидан берилаётган имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда интенсив усулда балиқ парваришлаш билан шуғулланишга қарор қилдим", - дейди Қўрғонтепа тумани истиқомат қилувчи Абдураҳим Хўжамбердиев "Халқ сўзи" мухбири Саминжон Ҳусанов билан суҳбатда.

Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган ишчи гуруҳи аъзолари мавжуд 878 та маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлишиб, фуқароларнинг хоҳиш – истаклари ва имкониятлари ўрганиляпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019