Алишер Навоий жамғармаси тузилди

Иллюстратив фото
“Халқ сўзи ONLINE”. Темур Эшбоев/Навоий. Буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий меросига бағишланган илмий конференцияга халқаро мақом берилгани шоир ижодига дунё миқёсида қизиқиш кучайиб бораётгани ифодасидир.
— Анжуманимиз ташкил этилган йили учта, ўтган йили олтита мамлакатдан навоийшунос олимлар қатнашди, — дейди халқаро конференциянинг масъул котиби, адабиётшунос олим Улуғбек Сатторов. — Бу йил 12 мамлакатдан 48 нафар навоийшунос олим иштирок этиш истагини билдириб турибди. Улар ўз маърузаларини тақдим қилдилар. Венгрия, Жанубий Корея, Мўғулистон ва Ҳиндистон давлатларидан тадқиқотчилар илк бор қатнашади. Олий таълим муассасаларимиз олимларидан эса 150 дан зиёд мақолалар қабул қилдик.
Навоий шаҳрида бу йилги халқаро конференция арафасида республикамизда ягона бўлган Алишер Навоий жамғармаси тузилди. Аждодларимиз меросини жаҳонга танитиш, ёшларимизни буюк боболаримиз анъаналари руҳида тарбиялаш каби улуғ мақсадлар унинг асосий фаолияти йўналишларидандир. Халқаро мавқега эга жамғарма сайтида мавзуга доир энг муҳим янгиликлар, илмий тадқиқотлар жойлаштириб борилиши режалаштирилган.
Келгусида Россия, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон ва бошқа давлатларда жамғарманинг филиалларини очиш кўзда тутиляпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг