Аҳолининг аксар қисми Ўзбекистонда коррупция бор деб ҳисоблайди, 29 фоизининг фикрича ҳар иккита мансабдордан бири — порахўр
Иллюстратив фото
Мунисхон Каримова, “Халқ сўзи“. “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан жорий йилда ўтказилган коррупция бўйича сўровда қатнашганларнинг 66,5 фоизи Ўзбекистонда коррупция сингари салбий ҳолат тарқалган деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган мажлисида гапириб ўтди.
Унинг қайд этишича, қарийб 17 фоиз иштирокчилар коррупция ҳамма жой ва соҳаларни қамраб олган деган фикрдадир. 29 фоиз сўралганлар эса, мансабдорларнинг ҳар иккинчиси коррупционер деб ҳисоблайди.
“Сўровда иштирок этганларнинг 26 фоизи мамлакатда коррупцияга қарши ўтказилаётган курашда очиқлик ва ошкоралик, уни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ишларини етарли эмас ва бу ҳолат коррупциянинг асосий сабабларидан деб ҳисоблайди“, деган Йўлдошев.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг