Аҳадбек Ҳайдаров Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинланди

14:23 12 Апрель 2019 Жамият
2786 0

Ўзбекистон Республикаси президенти қарори билан Давлат активларини бошқариш агентлиги директори тайинланди. Бу ҳақда "Халқ сўзи Online" манбалари хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 11 апрелда имзолгана қарорига мувофиқ, Аҳадбек Яҳёбекович Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори лавозимини эгаллаган. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Маълумот учун, Аҳадбек Ҳайдаров бунгача молия вазирининг ўринбосари сифатида ҳам ишлаб, ижтимоий соҳа, илм-фан, бошқарув органларини молиялаштириш масалаларини ва Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фаолиятини назорат қилган. Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар у «Микрокредитбанк» АTБ бошқарув раиси бўлиб ишлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер