Аграр соҳа ривожи — халқ фаровонлиги омили

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад Ватанимизни янада тараққий эттириб, халқимизнинг турмуш даражасини яхшилашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлардан ана шу эзгу муддао мужассамдир. Давлатимиз раҳбари томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотларни босқичма босқич олиб борилиши асносида соҳага оид айрим ҳужжатларга ўзгартириш киритишни даврни ўзи тақозо қилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 27 октябрда «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.
Ушбу ҳужжатга кўра, соҳа оид айрим нормаларларга ўзгартириш киритилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 1-банди иккинчи хатбошисидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдорининг» сўзлари билан алмаштирилди.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги «Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига 2-илованинг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилди: ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 2 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади. 2019 йилнинг 13 декабридан бошлаб қайта ҳисоб-китоб қилиниши натижасида аниқланган фарқ бўйича тўловлар тўлаб берилиши таъминланади.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентимизнинг 2018 йил 17 январдаги «Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 2-банди «а» кичик бандига тегишли ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан, "Ўзагроинспекция»га юклатилган вазифалар кўлами ҳам кенгаймоқда.
Юқоридагиларга асосан Пахта хом-ашёси ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, корхоналарнинг пахта техник чигитини тўлиқ технологик цикл (мағизни янчиш, гидротермик ишлов бериш, пресслаш, экстракциялаш, рафинациялаш, дезодарациялаш ва қадоқлаш цехлари)да мақсадли қайта ишланганлиги ҳамда уларнинг маҳсулот сифатини тасдиқловчи гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган маҳаллий корхоналарга берилмоқда.
Бунда тайёр пахта мойи ишлаб чиқаришга гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларини олиш учун пахта техник чигити туман ёки шаҳар ҳокимининг фойдаланишга топшириш далолатномаси асосида мулкчилик шаклидан қатъий назар маҳаллий корхоналарга 5 тоннагача ҳажмда сотилади, сотиб олинган пахта техник чигитини қайта сотиш эса фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади.
Корхоналарнинг пахта техник чигитини тўлиқ технологик циклда мақсадли қайта ишланганлиги ҳамда уларнинг маҳсулот сифатини тасдиқловчи гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларига эга эканлиги устидан назорат, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги билан аҳамиятлидир.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, кейинги вақтларда мамлакатимиз иқтисодиётининг тармоқларида талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турларини ошириш борасида айнан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш ҳам долзарб эканлиги яққол сезилиб турибди. Шунинг учун аграр соҳадаги ўзгаришларни тегишли соҳа мутасаддилари ўз иш ҳужжатларига кейинги ўзгаришларга монанд равишда иш олиб боришлиги мақсадга мувофиқдир.
З. Қулиев, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилоят бошқармаси «Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот» соҳаси бош инспектори.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг