2245 йилга келиб ахборот «ҳажми» сайёрамиз массасининг ярмига тенглашади – британиялик олим

18:18 13 Август 2020 Дунё
1087 0

Агар ҳозирги ахборот ҳажмининг ўсиш суръати давом этса, 2245 йилга келиб рақамли маълумотлар Ер массасининг ярмини ташкил қилади.

Масса ва энергия тенглиги принципига асосланган ушбу тахмин Буюк Британиянинг Портсмут университети физик олими Мелвин Вопсон томонидан “AIP Advances” нашрида эълон қилинган мақолада илгари сурилмоқда.

Қандай қилиб маълумот сайёрамизнинг ярмига тенглашиши мумкин? Жавоб жуда содда. Маълумотлар «вакуум» да сақланмайди - уларни сақлаш ва қайта ишлаш учун улкан компьютер кучи ишлатилади, бу эса турли хил табиий ресурсларни талаб қилади. Булар, хусусан, нефть, кўмир, газ, кремний, мис, алюминий ва бошқалардир.

«Кўп сонли компьютерларнинг ишлаши сайёрадаги моддаларни атомлардан битгача қайта тақсимлашга олиб келади. Шундай қилиб, маълумотлар қаттиқ моддалар, суюқлик, газ ва плазма билан бир қаторда материянинг бошқа бир қисмига айланади», - дейди Вопсон келажакда Ерда рақамли маълумотларнинг материя атомларидан кўра кўпроқ бўлишини таъкидларкан.

Олимнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу бир ярим аср ичида, 2245 йилга келиб юзага чиқади.

Аммо тахмин реал ҳаётда содир бўлиши учун инсоният маълумотларнинг ўсиш суръатларини йилига 50 фоиздан қўшиб борган ҳолда сақлаб туриши керак.

Қизиғи шундаки, CОVID-19 пандемияси нафақат ахборот ишлаб чиқариш интенсивлигини кучайтирди - бугунги кунда одамлар ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ рақамли таркибни ишлаб чиқармоқдалар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?