19 сентябрь — Бутун жаҳон тозалик куни! Юртимиз озодалигига ҳар биримиз масъулмиз!

Бутунжаҳон тозалик куни — бу инсоният ўзи яшаб турган ҳудудда тозаликни ўрнатиш ғоясини ифода этади. Ғоя даставвал 2008 йил Эстонияда вужудга келиб, 50 000 кўнгиллилар мамлакатни чиқиндилардан холи этиш учун бирлашдилар. Бугунги кунга келиб мазкур кун кўнгиллиларнинг бир кун давомида 180 дан ортиқ мамлакатни бир мақсад сари бирлаштирувчи йирик ижтимоий ҳаракати ифодасини топган жараёнга айланди. Ушбу санага бағишланган тадбирлар Ўзбекистонда илк бор 2019 йилда ўтказилди.
— Андижон вилоятида тозаликни таъминлашни ўз зиммамизга олганмиз, — дейди вилоят «Тоза ҳудуд» ДУК директори Жамшидбек Бозорбоев. — Бунинг учун 650 нафар ишчи-ходимлар 180 та техник воситалар орқали аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Ҳар бир шаҳар ва туманларда чиқинди тўплаш полигонлари ташкил этилган бўлиб, уларни зарарсизлантириш чоралари кўрилмоқда. Бундан ташқари, аҳоли орасида тозаликни таъминлаш борасидаги тарғибот ишларида фаол қатнашмоқдамиз. Жумладан, 19 сентябрь – бутун жаҳон тозалик кунига пухта ҳозирлик кўрдик. Ҳар бир техник воситаларга мавзуга доир чақириқлар, шиорлар, эслатмалар ёзиб, юртдошларимизни атроф-муҳитни озода сақлашга чорладик. Вилоятнинг ҳар бир ҳудудида тозалик тадбирлари ташкиллаштирмоқдамиз.
Аслини олганда тозаликни таъминлаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Шундай экан, бу каби амаллар нафақат, йилнинг айнан бир кунида, балки ҳар куни бажарилиши лозим. Шундагина биз яшаётган сайёрада тозалик, озодалик, покизалик ҳукм суради.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда нутқ сўзлади
- Нодавлат олий таълим муассасалари устав фондини камида 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши шарт – Вазирлар Маҳкамаси қарори
- «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
- Етакчилар «Иморат» тарихий-меъморий мажмуасига борди
- «Халқ сўзи» бўлим муҳаррири «Олтин қалам» мукофоти соҳиби бўлди
- Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми муваффақиятли якунланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг