11 ёшли бола «Дамас»да 2 ёшли қизалоқнинг умрига зомин бўлди
Иллюстратив фото
Шу йилнинг 10 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Бағдод туманида отасига тегишли «Дамас» автомашинасини миниб, маҳалладаги савдо дўконидан озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келишга чиққан 11 ёшли И. қўшни қизалоқ — 2 ёшли И. ни уриб юборган.
Автоҳалокат натижасида саросимага тушиб қолган болакай воқеа жойидан қочиб кетган. Афсуски, жажжи қизчага ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабабли у воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Бағдод тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори Аҳрор Жакбаровнинг маълум қилишича, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълум бўлишича, тумандаги умумтаълим мактабларидан бирининг 4-синф ўқувчиси бўлган болакай уйи олдида отаси калити билан қолдирган «Дамас»ни рухсатсиз ҳайдаган ва бошқарувни эплай олмай автоҳалокат содир этган.
Б.Мадиёров,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг