Чилонзордаги мис қувур заводида портлаш содир бўлди. 6 киши жароҳат олди
Мис қувурлари ишлаб чиқариш заводининг юқоридан кўриниши. Google Maps
14 июн куни соат 09:50 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани "Астробод" кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб чиқариш цехининг бир қаватли бостирмаси (ангар)да ҳаво-газ аралашмасининг портлаши содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Хабарда ёзилишича, зудлик билан воқеа жойига ФВВ раҳбарияти бошчилигида ёнғин-қутқарув экипажлари, шунингдек, Прокуратура, ИИВ, МГ, ССБ, Ҳудудгаз ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган. Айни вақтда ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра чақнаш оқибатида 6 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг