Қўшинларнинг замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминланиши қандай бўлмоқда?

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, генерал-майор Абдусалом Азизовнинг “Халқ сўзи-онлайн” нашрига билдиришича, ортда қолган 2018 йилда мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини ошириш, қўшинларнинг жанговар шайлигини юксалтириш, миллий армиямизни замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан таъминлаш борасида кенг қамровли ишлар йўлга қўйилди.
Хусусан, 2018 — 2021 йилларда қўшинларни замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш ва ҳарбий техникаларни таъмирлаш, модернизация қилиш бўйича комплекс дастур доирасида ўтган йилда бир қатор муҳим тадбирлар амалга оширилди.
— Армияни илғор техника, қурол-аслаҳа билан таъминлаш, мавжуд техникани модернизация қилишда катта қадам ташланди, — дейди мудофаа вазири А. Азизов. — Ҳозирги замон ҳарбий можароларининг чуқур таҳлилидан келиб чиқиб, биринчи навбатда, ҳарбий ҳаво кучларини ривожлантириш, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш, махсус операциялар кучларини энг янги техника ва аслаҳа билан таъминлаш чоралари кўрилди. Россия Федерацияси, Хитой, Франция ва бошқа бир қатор давлатлар билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик юқори даражада йўлга қўйилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг