2022 йилгача 26та янги маданият маркази қурилади, 121таси таъмирланади

16:42 08 Январь 2019 Маданият
2855 0

Архив фото

Янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган маданият марказларининг манзилли рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан 2018 йил давомида соҳада амалга оширилган ишлар ва 2019 йилда кўзланган режалар юзасидан ўтказилган анжуманда маълумот берилди.

Қайд этиш жоизки, Президентимизнинг 2018 йил 28 ноябрдаги қарори асосида тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш Концепциясига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган маданият ва аҳоли дам олиш марказлари негизида маданият марказлари ташкил этилиши кўзда тутилган.

Ушбу муассасаларни замон талабларига мос таъмирлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари олиб борилмоқда. 2019-2022 йилларда 147 та маданият марказида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Жумладан, 26 та объект янгидан қурилса, 45 таси реконструкция қилиниши белгиланган. Яна 76 та маданият маркази капитал таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

«Апрель 2025»
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
31123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
2829301234
567891011

Кластер

hidden