Амударёда янги қурилаётган кўприкнинг бир қисми қулаб тушди
Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида 23 март куни янги қурилаётган темирйўл кўпригининг таянч қисми қулаб тушди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.
Бу Амударё устидан ўтувчи кўприкка олиб борувчи темирйўл кўприги ҳисобланади. Кўприкнинг қулашига нима сабаб бўлгани маълум эмас.
Қайд этилишича, янги кўприк қурилиши лойиҳасига буюртмачи этиб «Ўзбекистон темирйўллари» акциядорлик жамияти, бош лойиҳачи этиб «Боштранслойиҳа» акциядорлик жамияти, бош пудратчи этиб «Ўзбекистон темирйўллари» акциядорлик жамиятининг таркибий бўлинмалари белгиланган.
Амударё тумани ҳудудидан Хоразм вилояти ҳудудига темирйўл транспорти тармоғини йўлга қўйиш мақсадида Амударё тумани ҳудудининг шимолий қисмидан ўтувчи А-380 Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнев автомобли йўлининг 717–718-километр оралиғидан осма кўприк ўтказилган.
Ушбу кўприкка 14-сонли кўприк қурилиш отряди томонидан вақтинчалик таянч балкалар ўрнатилган. Мазкур балкалар кўприк қурилишида вақтинчалик вазифа бажарувчи, ёрдамчи восита ҳисобланади. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган.
Ҳозирда ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳридан тегишли мутахассислар ва лаборатория ходимлари чақирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг