Тошкентда Ҳиндистоннинг Амити Университети ташкил қилинади

Архив фото
Ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотлар соҳасида Тошкент шаҳрида Амити Университетини (Ҳиндистон) ташкил қилинади. Бу 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида ўз ифодасини топган.
Шу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасида:
ахборот технологиялари, сунъий интеллект ва менежмент йўналишлари бўйича Университет фаолиятини 2019/2020 ўқув йилидан бошлаш;
Университет ўқув биносини жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, унинг аудитория ва лабораторияларини халқаро стандартлар асосида замонавий ускуна ва техника билан жиҳозлаш;
халқаро стандартларга мувофиқ ўқув режа ва дастурларини жорий қилиш назарда тутилади.
Президент қарори лойиҳасига кўра, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2019 йилнинг 1 августига мазкур вазифаларни бажариши белгилаб қўйилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг