Қўрғонтепада автобус уриб кетган пиёда касалхонада ҳаётдан кўз юмди
Архив фото
Саминжон Ҳусанов, “Халқ сўзи online”/Андижон. Қўрғонтепа туманида “Андижон — Хонобод” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган давлат рақам белгиси 60 921 UAА бўлган автобус ҳайдовчиси Т. У. вилоят маркази томон борар экан, йўлни кесиб ўтаётган пиёда О.Э.ни уриб юборди.
Аҳоли яшаш ҳудудларида тезликни камайтириш, йўл четида ҳаракатланаётган пиёдаларни ҳисобга олиш айниқса, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларнинг доимий эътиборида бўлиши керак. Ҳайдовчи томонидан содир этилган ҳалокат туфайли жабрланган йўловчи афсуски, касалхонада ҳаётдан кўз юмди.
“Автоҳалокатларда ҳайдовчилар билан бир қаторда йўловчиларнинг ҳам хатолари бор. Йўлда ҳаракатланаётган ҳар бир киши, у пиёда бўладими ёки ҳайдовчи, бундан қатъий назар, йўл қоидаларига амал қилса кўнгилсизликлар юзага келмайди. Афсуски, олиб борилаётган профилактик тадбирларга қарамай Қўрғонтепа туманида йилнинг шу даврига қадар 41 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди. Натижада 28 нафар юртдошларимиз тан жароҳати олган бўлсалар, 13 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмди”, - дейди туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Санжарбек Солижонов.
Йўл тасодифларга тўла. Унда кутилмаган вазиятлар ҳам юзага келиши табиий. Шундай экан, ҳайдовчилар ҳам, пиёдалар ҳам ҳушёрликни бой бермасликлари керак. Заррача эҳтиётсизлик эса мудҳиш ҳодисаларга олиб келишини унутмаслик керак.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг