Президент совғаси мамлакатимизнинг турли ҳудудларига жўнатилди
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Муҳаммаджон АҲМАДЖОНОВ, “Халқ сўзи Online“/Тошкент. Янги — 2019 йил арафасида ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож, Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан 11 номдаги ўқув қуроллари ва 17 номдаги ширинликлардан иборат қарийб 11 минг дона совға мамлакатимизнинг турли ҳудудларига жўнатилди.
— Мазкур айёмни ҳаммадан ҳам кўпроқ жажжи болажонлар интиқлик билан кутади, — дейди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев.
— Бу бежиз эмас, албатта. Негаки, кўтаринки руҳда ташкил этиладиган “Президент арчаси” байрам тадбирларида туҳфа этиладиган “Президент совғаси” орзиққан юракларни жамиятдан мустаҳкам ўрин топишга ундайди, ҳамиша меҳр-эътибор оғушида эканликларидан мамнун қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг