Прокуратуранинг аралашуви билан 90 мингдан ортиқ фуқаронинг ҳуқуқлари тикланган, салкам 2 трлн сўм ундириб берилган
Фото: Фирдавс Аминов, «Халқ сўзи»
Ўтган йил мобайнида прокуратура органлари аралашуви билан келиб тушган мурожаатларнинг 41 430таси қаноатлантирилган. Бу ҳақда Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев “Тараққиёт стратегияси” Марказида 2018 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг Бош прокуратура масъул ҳисобланган бандларини ижро этилиши натижаларига бағишланган матбуот анжуманида гапириб ўтди, дея хабар бермоқда "Халқ сўзи" мухбири.
Унинг айтишича, ҳисобот даврида 264 260 мурожаат келиб тушган, шулардан 41 430таси қаноатлантирилган. Прокуратура органлари томонидан жиноят ишлари бўйича 2009та, фуқаролик ишлари бўйича 1364та, иқтисодий ишлар бўйича 920та, маъмурий ишлар бўйича 314та ҳолатда суд протестлари киритилиб, қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш чоралари кўрилган.
Фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб шу судларга 14 487 даъво аризалари киритилган. Турли бошқарув органларининг фуқаролар ва давлат ва жамоат ташкилотларига зид равишда чиқарилган 21 212 ноқонуний ҳужжатларига протестлар киритилиб, 16 090 ҳолатда қонунбузилишлар тақдимномалар киритиш йўли билан бартараф қилинди. Жами 90 143 фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари бевосита прокуратуранинг аралашуви ёрдамида тиклаб берилди.
Текшириш, тергов ва бошқа прокурор тадбирлари натижасида 1 трлн 832 млрд сўм миқдоридаги маблағлар ундириб берилган.
Бош прокурор ўринбосарига кўра, 39 991 шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг