Андижонда янги кўринишдаги арча қад ростлади
Фото: "Халқ сўзи Online"
“Халқ сўзи Online”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Янги йил ўз мўъжизалари, кутилмаган совға-саломлари билан дилларга хушнудлик бахш этади. Республикамизнинг ҳар бир ҳудудида ям-яшил баргли арчалар кўкка бўй чўзиб, барчанинг кўзини қувонтираётган бир пайтда Андижон шаҳрининг Ўзбекистон кўчасида салқин ичимликлардан бунёд бўлган “арча” қад ростлади.
“777.uz” савдо мажмуаси томонидан яратилган ушбу арчанинг бўйи 9 метр, эни 4 метрдан иборат бўлиб, салкам 15 минг дона пластик идишлардан таркиб топган.
“Бу каби арча ўтган йили ҳам қад ростлаган эди. Ўзига хос кўриниши ҳақиқатдан ҳам кайфиятни кўтариб, байрамона руҳ бахш этмоқда”, - дейди харидор Санобархон Азимова.
Ранг-баранг товланиб турган бу арча харидорларда нафақат, қизиқиш уйғотмоқда, балки савдо пештахталарида арзон нархда тақдим этилаётган маҳсулотларни харид қилишга ҳам ундамоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг