Самарқанд шаҳрида «Тинчлик дарахти» монументи ўрнатилди

20:02 17 Ноябрь 2022 Жамият
1046 0

Фото: Халқ сўзи

Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида «Тинчлик дарахти» монументи ўрнатилди. Монументнинг очилиш маросимида ЮНEСКО бош директори ўринбосари Стефания Жанини, ЮНEСКОнинг маданий дипломатия бўйича махсус элчиси, монумент муаллифи Хедва Сер, Германия федерал вазири Мейлс Анне ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов иштирок этди.

—  «Тинчлик дарахти» ҳайкали дунёга машҳур 17 шаҳарда ўрнатилган, — дейди асар муаллифи Хедва Сер. — Бундай рамзий маънога эга монументни яратишни ЮНEСКО ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширганмиз. 2008 йилда илк ҳайкални Исроилда ўрнатдик. Ушбу монумент турли миллатларнинг бирлашуви, динлари ва улар ўртасидаги тинчлик белгисини билдиради. Бугун бронзадан ясалган, 750 килограммлик ўн саккизинчи монумент Ўзбекистонда, тарихий шаҳар Самарқандда ҳам ўрнатилди. Аҳамиятлиси, бошқа шаҳарларда ўрнатилган асарларни яратишда уч ой вақт сарфланган бўлса, бу асарни яратишда тўрт ҳафта кифоя қилди. Келгуси йил шундай ҳайкални Мексикада ўрнатиш режалаштирилган.

Тадбир давомида меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?