Акбархон Собирхонов Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги INNO технопарк бош директори этиб тайинланди

Фото: Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
А.Собирхонов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази директор ўринбосари лавозимида ишлаган.
Маълумот ўрнида, INNO технопарк фаолияти ёшларнинг ғояларини қўллаб қувватлашга қаратилган. Бундан ташқари, технопаркда инновацион лойиҳаларни амалга оширишда тадбиркорлар учун тренинглар, менторлик, мураббийлик хизматлари кўрсатилади.
Туркиянинг Yıldız Teknoloji Geliştirme Bolgesi Teknopark A.Ş. компанияси INNO технопаркнинг ахборот-услубий, технологиялар трансфер ва инкубация марказини бошқаришда ёрдам беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг