Риштонда Халқаро кулолчилик форуми бўлиб ўтади

Фото: Иллюстратив фото
Жорий йил сентябрь ойида Риштон туманида Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси бўлиб ўтади.
Форумнинг мақсади жаҳон иқтисодиётида муҳим тармоқ ҳисобланган ҳунармандчиликни кенг тарғиб қилиш, ҳунармандчиликнинг асосий йўналишларидан бири бўлган кулолчилик анъаналари ва мактабларини сақлаш, соҳадаги илмий изланишлар кўламини кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтидорли ҳунармандларни рағбатлантиришдан иборатдир.
«Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси» доирасида «Анъанавий кулолчиликни сақлаш ва уни ривожлантириш: муаммо ва ечимлар» илмий-амалий конференцияси, кулолчилик маҳсулотлари кўрик-танлови, хорижий ва маҳаллий усталар маҳорат дарслари, халқ сайиллари, концерт дастурлари, кўргазмалар, кулолчиликка оид бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойишлари, устахоналарга экскурсиялар ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг