Ҳаммамиз регламентга амал қилсак, умримиз йиғилиш залларида ўтиб кетмайди — Муротжон Азимов

13:40 07 Февраль 2022 Жамият
669 0

Фото: Халқ сўзи

Ҳақиқатан бугунги кунда ижтимоий тармоқларда жойларда маҳаллий ҳокимликлар, қатор давлат идоралари томонидан ҳаддан ташқари йиғилишлар кўп ўтказилаётгани ҳақидаги эътирозларга дуч келмоқдамиз. Яширишнинг ҳожати йўқ, ҳатто баъзи раҳбарлар ўзининг шахсий ишлари билан идорада бўлмаган чоғда «Мен йиғилишда эдим» дейишга одатланиб қолган. Баъзан фуқароларнинг «йиғилишга кетган» раҳбар кабинети эшиги олдида кунни кутиш билан ўтказиш ҳоллари ҳам ҳамон барҳам топганича йўқ.

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов кам йиғилиш ўтказиб, кўп иш қилиш зарурлигини, бошланган ҳафтанинг ярим куни йиғилишларга сарф этилаётганини, агар регламентга амал қилинмаса, лўнда ва қисқа гапирилмаса, иш соатлари йиғилиш залларида ўтиб кетишини айтди.

— Бугундан вилоятда коррупцияга қарши муросасиз кураш бошланганини эълон қиламан, — деди вилоят раҳбари кейинги масалага ўтиб. — Энди ташкилотимиз обрўси тўкилмасин, деб коррупция ҳолатларини яшириш ўрнига давлатимиз шаъни ва тараққиётини ўйласак, яхши бўлар эди. Эндиликда бундай ўткир муаммога бефарқ қараганлар ҳам жазодан қуруқ қолмайди.

Фахриддин Бозоров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер