Чустда одамлар оммавий заҳарланиши кузатилди

Наманган вилояти Чуст туманида фуқаролар оммавий заҳарланиш натижасида туман шифохонасига ётқизилган. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбалар “Халқ сўзи“га маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Чуст бозори яқинидаги тамаддихоналардан бирида 21 окятбрь куни овқатланган тахминан 30га яқин одамлар соғлиғидан шикоят қилиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, одамлар гўштдан тайёрланган кабоб истеъмол қилгач, шифохонага мурожаат қилган.
Уларнинг олти нафари оғир аҳволда касалхонага ётқизилгани айтилмоқда. Қолган беморларга биринчи ёрдам кўрсатилган ва уй шароитида муолажани давом эттириш учун жавоб бериб юборилган.
“Халқ сўзи“ газетаси Санитария-эпидемиология назоратининг Чуст тумани маркази раҳбари билан мазкур масала юзасидан боғланди. Аммо ташкилот раҳбари ишхонасида йўқлиги баҳонасида билан маълумот беришни истамади.
“Халқ сўзи Online“ мазкур вазият бўйича воқеалар ривожини кузатишда давом этади. Батафсил маълумот тез орада сайтимиз орқали эълон қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг