Москва шаҳрида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳайкали очилди

14:29 18 Октябр 2018 Сиёсат
4235 0

Москвада Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳайкали очилди.

Тантанали тадбирда Президент Администрацияси, сенаторлар, депутатлар, ҳукумат аъзолари, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, чемпион спортчилар, турли жабҳаларда ютуқларга эришган ёшлар, нуронийлар, ёзувчи-шоирлар, илм-фан ва санъат намояндаларидан иборат Ўзбекистон делегацияси қатнашди.

Ислом Каримов сиймоси Самарқанддаги Регистон мажмуаси фонида қад ростлаган. Ушбу лойиҳа британиялик таниқли ҳайкалтарош Пол Дэй ғоясидир. Ҳайкалда кучли ирода соҳиби, доно давлат арбоби ва халқпарвар сиёсатчи сиймоси гавдаланган.

Москва марказида қад ростлаган Ислом Каримов ҳайкали Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга давлат ташрифи арафасида очилишида ҳам чуқур рамзий маъно бор.

Президент Владимир Путин мустақил Ўзбекистон асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов билан яқин дўстона муносабатда бўлган. Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларига ҳам ана шу самимий дўстлик негизида асос солинган.

Владимир Путин ва Россия халқи Ислом Каримовни Ўзбекистон тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилган, энг мураккаб пайтларда тинчлик ва барқарорликни таъминлаган шахс сифатида хотирлайди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?