Тошкент вилоятида шаръий никоҳ билан яшаётган 1683 та оиланинг 843 таси ФДҲЁ томонидан никоҳдан ўтказилди

14:05 17 Октябр 2018 Жамият
2686 0

Тошкент вилояти “Оила” илмий-амалий тадқиқот бошқармаси оилавий муносабатларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ижросини ҳамда Президентимизнинг тегишли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишларни амалга ошириб келаётир.

“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази матбуот хизмати маълумотига кўра, вилоятда оилаларнинг демографик ривожланиши, фаровонлиги ва хотиржамлиги даражаси бўйича маълумотлар базаси шакллантирилган.

Нотинч, ноқобил, эҳтиёжманд оилалар рўйхати тузилиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва сабабларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Мисол учун, Қуйи Чирчиқ, Қибрай туманлари, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарларида ҳомийлар иштирокида 40 та кам таъминланган оилалар фарзандларининг суннат тўйлари ҳамда 22 та ёшларнинг никоҳ тўйлари ўтказиб берилди. Энг муҳими, вилоят бўйича ажралиш арафасида турган 3144 та оиладан 1112 таси яраштирилди. Қолганлари бўйича тушунтириш тадбирлари олиб борилаётир.

Шунингдек, бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан вилоятда 1683 та оиланинг шаръий никоҳ билан яшаётганлари аниқланиб, улардан 843 таси ФДҲЁ томонидан никоҳдан ўтказилишига кўмаклашилди.

Кам таъминланган уй-жойга муҳтож оилаларга вилоят ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида 63 та оила уй-жой билан таъминланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?