Кўмир омбори мудири коллежларга аталган бир неча минг тонна кўмирни "еб қўйди"
“Халқ сўзи Online”. Толибжон Эргашев/Жиззах. Олтин куз фаслининг ҳам деярли ярми ўтиб бўлди. Ҳаш-паш дегунча қишнинг ҳам қор-қировли кунлари бошланади. Кеча шивалаб ёққан ёмғирнинг ўзи инсонларга қишга тайёргарлик кўришни яна бир бор эслатиб қўйди.
Бироқ, Жиззах вилояти кўмир омбори бошлиғи Ҳ.И.га қишнинг ҳеч қандай совуғи билинмайди, чунки у қоғозда кўмир етказиб бериш усулини ўйлаб топган устаси фаранглардан.
“Кўмир омбори мудири Дўстлик тумани саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежига тегишли 35 тонна кўмир брикети ва 16 тонна кўмирни, қиймати 17 миллион 493 минг сўмлик маҳсулотларни эгаси олиб кетди мазмунида сохта ҳужжатлар тайёрлаб сотиб юборилгани аниқланди. Мудир худди шу йўл билан Арнасой информатика ва хизмат кўрсатиш коллежига ажратилган қиймати 9 миллион сўм бўлган кўмир брикетини ҳам гум қилган”, - дейди Жиззах вилоят ИИБ Ахборот мультимедиа гуруҳи раҳбари Абулқосим Аҳмедов.
Ўқув муассасалари раҳбарлари Ҳ. И.дан ўзларига ажратилган қаттиқ ёқилғини талаб қилишганида мудир турли баҳоналар билан ишни пайсалга солиб юрган. Ва ниҳоят ҳуқуқ-тартибот идоралари аралашуви билан Ҳ.И.нинг қилмишлари фош қилинди ва мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг