Ўзбекистон паспортлар индексида 82-ўринни эгаллади

Фуқаролик ва доимий турар-жой масалалари бўйича глобал консултация маркази бўлган Henley & Partners компанияси паспортлар индекси (Passport Index) бўйича янги рейтингни эълон қилди.
Ташкилот расмий сайтида эълон қилинган рейтингда Ўзбекистон 82-ўринни эгаллади. бир Бир неча ой муқаддам эълон қилинган рейтингда Ўзбекистоннинг ўрни 76-ўринда қайд этилганди.
Henley & Partners компаниясининг йиллик Паспортлар индекси жаҳоннинг 200дан ортиқ давлатлари ва ҳудудларидаги визалар қоидаларини таҳлил қилади ҳамда уларни визасиз чиқиладиган мамлакатлар сони бўйича ажратиб чиқади.
Henley & Partners компанияси барча мамлакатлар ва ҳудудлардаги виза тартиб-қоидаларини диққатлик билан ўрганиб чиқди ҳамда ҳаракатланиш эркинлиги даражаси бўйича мамлакатлар рўйхатини тузди.
Индексга кўра, Ўзбекистон фуқаролари визасиз 59 мамлакатга боришлари мумкин.
Рейтингда биринчи ўрин Японияда. Япония паспорти билан дунёнинг 190 мамлакатига визасиз саёҳат қилиш мумкин. Иккинчи ўрин Германия ва Сингапурга берилди (189 мамлакат).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг