“Шарқ“ тезюрар поездида янги вагонлар билан хизмат кўрсатила бошланди

Туризмни ривожлантиришда транспорт тизимининг алоҳида ўрни бор. Шу боис кейинги йилларда “Ўзбекистон темир йўллари“ акциядорлик жамияти томонидан йўловчиларга қулайлик яратиш, йўналишларни замонавий, тезюрар поездлар билан таъминлаш, вагонларни модернизация қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Шундай вагонлардан бир нечтаси Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишидаги “Шарқ“ тезюрар электропоездига уланди.

Айтиш жоизки, мазкур вагонлар бир қатор қулайликларга эга. Хусусан, олдинги вагонлар 36 ўринли эди. Янги вагонлар эса 48 йўловчига мўлжалланган. Совутиш ва иситиш тизимларига эга. Ташқи шовқиндан ҳимояланган. Қўл ювиш хонаси ҳозиргача фойдаланиб келинаётган вагонларга нисбатан кенг.
Бундай вагонлар босқичма-босқич ишлаб чиқарилади.



Суратлар муаллифи: Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи"
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг