Yoshlar телерадиоканалига янги директор тайинланди

Нозимжон Мўминов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Yoshlar телерадиоканалига вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Нозимжон Мўминов бунга қадар Yoshlar телерадиоканали АЖ директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Нозимжон Мўминов 1976 йил Фарғона вилоятида туғилган. Фарғона давлат университети, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий бизнес мактабини тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Yoshlar телеканалига раҳбарлик қилиб келган Мадамин Сафаров O'zbekiston 24 телеканалига директор этиб тайинланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг