Қашқадарёда ҳарбийлар учун аутсорсинг тизимига асосланган замонавий ошхона иш бошлади (Фото)


Қашқадарё вилоятида жойлашган Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида янги, замон талаблари асосида бунёд этилган ошхона фойдаланишга топширилди.

Бир вақтнинг ўзида 200 кишига хизмат кўрсатишга мўлжалланган ошхона ҳарбий учувчилар ҳамда техник муҳандислар учун мўлжалланган бўлиб, ҳар куни уларнинг эътиборига турли-туман парҳез таомлар тақдим этиш имкониятига эга.

Таъкидлаш керак, аутсорсинг тизими ошхонадаги озиқ-овқат таъминоти сифатини янада яхшилаш, ошхоналар таомномасини кенгайтиришга хизмат қилади. Ошпазлар ҳар кунлик белгиланган қатъий таомномага асосан овқат тайёрлайди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ошхонада озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва ишлов беришга мўлжалланган алоҳида хоналар мавжуд. Ҳар бир хона замонавий технологик жиҳозлар, юқори сифатли идиш-товоқлар билан таъминланган. Бу эса ҳарбий хизматчиларнинг сифатли овқатланишлари учун қулай шароит яратади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги ҳарбий хизматчиларнинг овқатланиш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорни имзолаган бўлиб, бугунги кунда вазирлик ҳарбий қисм ва муассасаларининг барчаси ушбу тизимга самарали ўтказилди.


Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- «Ғалаба боғи»да мудофаа инновацион технологиялари фестивали ўтказилди—Фоторепортаж
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг