Бухорода ҳар бири эллик килограмм тош босадиган қовоқ етиштирилмоқда
“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Истам Иброҳимов/Бухоро. Эллик кило тош босадиган ошқовоқ. “Agro Business Bukhara” халқаро форуми қатнашчилари ҳайратига сабаб бўлди
Бухорода бўлиб ўтган халқаро форум иштирокчилари Бухоро туманидаги “Маданият, Муҳаммад, Исмат” фермер хўжалигида бўлишганида бу ерда етиштирилаётган ширин-шакар қовунлар, асалдек тотли узумлар, олхўрилар ва ҳар бири эллик килограммгача тош босадиган ошқовоқни кўриб чинакамига ҳайратда қолдилар.
“Ерингиз жаннатнинг бир бўлаги. Бизда айниқса, Бухоро олуси жуда қадрланади.Жуда мазали. Биз мева-чева экспорти бўйича ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришдан мамнунмиз”, - дейди Эроннинг “Дельта групп” компанияси вакили Саид Аббос Карбосий.
Икки кун давом этган форум давомида АҚШ, Ҳиндистон, Бельгия, Франция,Туркия, Эрон, Сингапур, Исроил сингари қатор давлатларнинг 120 дан зиёд компаниялари вакиллари “Бухоро-Агро” эркин иқтисодий зонасида амалга ошириладиган лойиҳалар билан яқиндан танишдилар, уларга сармоя киритиш, ҳамкорликда замонавий иссиқхоналар барпо этиш, улар учун металл конструкциялар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, маҳсулотни экспортга йўналтириш каби мақсадлар кўзда тутилган шартномалар имзоладилар.
Форум Президентимиз томонидан шу йилнинг 10 июлида қабул қилинган “Бухоро-Агро” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижроси доирасида ташкил этилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг