Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Сирдарё вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб Исакулов Шохрух Норкулович тайинланди.
Шохрух Исакулов 1991 йилда таваллуд топган. 2011 йил Америка Қўшма Штатлари Канзас Штати «Нюман» университети (Newman University), 2014 йил Америка Қўшма Штатлари Канзас Штати «Френдс» университети (Friends University)ни тамомлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг