Ўзбекистонда коронавирусни миллион марта катталаштириб, 10 см қилиб кўрсатадиган ноёб электрон микроскоп олиб келинди
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги тегишли фармойишига асосан, юртимизда коронавирус ҳамда бошқа касалликларга қарши самарали кураш, аниқ ташхис ва улар устида юқори технологик илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика патологик анатомия марказига Япониянинг нуфузли “JEOL” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “JEM-2100Plus” русумдаги замонавий трансмиссион электрон микроскоп олиб келинди.
Республика патологик анатомия маркази мамлакатимиздаги патологоанатомик хизматнинг бош муассасаси бўлиб, барча вилоятлар ва йирик шаҳарлардаги даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган касалликларни биопция усулида морфологик жиҳатдан аниқлаш ва касалликдан вафот этганлар мурдасини аутопция усулида текшириб, бевосита ўлим сабабини аниқлаш, клиник диагнозни таҳлил қилиш, ҳар қандай хатоликни аниқлаш каби ташхислаш тадбирларни амалга оширади.
Врач-патологоанатомларнинг асосий иш қуроли ёруғлик микроскоп ва электрон микроскоп ҳисобланади. Японияда ишлаб чиқарилган “JEM-2100Plus” русумдаги замонавий трансмиссион электрон микроскоп Инновацион ривожлантириш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилди.
Ушбу трансмиссион электрон микроскоп 1 нанометрли тузилмани миллион марта катталаштириб, 1 миллиметр даражада кўрсатади. Масалан: 100 нанометрли коронавирусни миллион марта катталаштириб, 10 см қилиб кўрсатади.
Ҳозирда “JEM-2100Plus” русумдаги замонавий трансмиссион электрон микроскопдан тўлиқ фойдаланиш ва илмий тадқиқот ишларини бажариш йўлга қўйилди.
15 апрелдан бошлаб юртимиздаги барча тиббиёт олий ўқув юртлари ва илмий-амалий марказлар билан шартномалар тузилиб, тадқиқотлар бошлаб юборилди. 1 майдан бошлаб текширишга қабул қилинган биологик материалга махсус тартибда ишлов бериш, электрон микроскопда кўриб ўрганиш, электроннограммалар олиш, уларни илмий жиҳатдан тавсифлаб, эгасига қайтариш йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг