Имомали Раҳмон Шерали Жўраевга Тожикистон халқ артисти унвонини берди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистоннинг бир гуруҳ давлат арбоблари, илм-фан, таълим ва санъат вакилларига давлат мукофотларини топширди.
Бугун Душанбе шаҳрида тақдирлаш маросими ташкил этилиб, унга Ўзбекистоннинг тақдирланган барча фуқаролари таклиф этилишди ва улар шахсан президентнинг ўзидан мукофотни қабул қилиб олишди. Бу ҳақда Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, маросимда Шерали Жўраевга маданий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари учун Тожикистон халқ артисти унвони берилди. Шунингдек, “Устоз-шогирд мактаби” ўзбек миллий мақом санъати бўлими ходими Мавлуда Халиловага ҳам шундай юксак унвон топширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг