Жорий йилда «Оилавий тадбиркорлик» дастурлари ижросига 9 триллион сўм йўналтирилади

Архив сурат
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.
Хусусан, «Оилавий тадбиркорлик», «ёшлар» ва «аёллар» дастурларини бевосита маҳаллага боғлаб, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва бу орқали 500 минг нафар ёшлар ва 200 минг аёлларни иш билан таъминлаш ҳамда «темир дафтар»га кирган 300 минг нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш зарурлиги таъкидланди, дея хабар бермоқда «Халқ сўзи» мухбири.
Бунинг учун, жорий йилда «Оилавий тадбиркорлик» дастурлари доирасида ажратилиши лозим бўлган 6 триллион сўм 1,5 бараварга оширилиб, ушбу мақсадларга 9 триллион сўм ресурс йўналтирилади.
Масъуллар маҳаллаларга бириктирилган тижорат банклари билан бирга, жорий йил 1 сентябрга қадар дастурларга киритилган ҳар бир қишлоқ ва маҳалланинг ихтисослигидан келиб чиқиб, «Оилавий тадбиркорлик» лойиҳаларини амалга оширади.
Жорий йил 1 июнга қадар жами 128 та маҳаллада кичик саноат зоналарини ташкил этилади. Бунинг учун инвестиция дастурлари доирасида 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг