Ўзбекистонда коронавируснинг олдини олиш ва даволашга оид учта илмий лойиҳага 3 млрд сўмга яқин маблағ ажратилди
Инновацион ривожланиш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъати йиғилишида вазирлик Ҳайъати аъзолари, илмий котиб, вазирликнинг тегишли бошқарма, бўлим ва марказлари масъул ходимлари иштирок этдилар. Йиғилишга инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов раислик қилди.
Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, Ҳайъат йиғилишида инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасидаги лойиҳалар танловлари натижаларига кўра молиялаштиришга тавсия этилган амалий ва инновацион лойиҳалар муҳокама қилиниб, қатор илмий лойиҳалар молиялаштиришга тавсия этилди.
Молиялаштириладиган мазкур учта лойиҳанинг ҳар бири коронавирус инфекциясининг олдини олиш ва даволашга оид илмий лойиҳалар экани билан эътиборга моликдир. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати илмий жамоаси томонидан амалга ошириладиган лойиҳага «Коронавирус инфекцияси билан касалланиш кўрсаткичларининг эпидемиологик таҳлили асосида инфекциянинг тарқалишини прогнозлаш ва эпидемиологик мониторинг тизимини ишлаб чиқиш» 761 млн сўм пул ажратилди. COVID-19 пневмонияси билан боғлиқ бўлган атипик ЎРДС учун интенсив терапияга дифференциал ёндашиш билан органопротекция технологияларини ишлаб чиқишга қаратилган жами 1 млрд. 54 млн. сўм қийматидаги лойиҳа эса иккита илмий жамоа – Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонаси Зангиота-1 олимлари томонидан амалга оширилади. Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази олимлари эса қандли диабет ва гипергликемия ҳолатларида COVID-19 ва унинг асоратларини даволаш, олдини олиш ва ташхислаш алгоритмларни ишлаб чиқадилар. Мазкур лойиҳа жамоасига 1 156 млн. сўм миқдорида грант тақдим этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг