«Тошкент — Сеул — Тошкент» йўналиши бўйича навбатдаги авиақатновлар санаси маълум бўлди

Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент — Сеул (Инчеон аэропорти) йўналиши бўйича Жанубий Кореяга кириш учун амалдаги рухсатномага эга бўлган чет эл фуқароларини, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларини ташиш имконияти мавжуд бўлган навбатдаги қатновлар санаси тасдиқланган.
Қатновлар жорий йилнинг 28 январь ва 2 февраль кунлари амалга оширилади. Шу кунги қатновларда йўловчилардан Тошкент — Сеул йўналиши бўйича амалдаги виза билан хорижий фуқароларни ташиш ушбу шартлар орқали амалга оширилади:
— амалдаги кириш визасининг мавжудлиги (2020 йил 5 апрелгача берилган С турдаги визалар бундан мустасно);
— Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тасдиқланган лабораторияларнинг бири томонидан учиш санасидан 72 соатдан ошмаган вақт давомида берилган PZR усули билан олинган Covid-19 учун салбий тест натижасининг мавжудлиги. Маълумотнома Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
Шунингдек, юқорида кўрсатиб ўтилган саналарда Тошкентдан Инчеон аэропорти орқали учиб кетадиган транзит йўловчиларни туташ вақти 24 соатдан кам бўлган, Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тасдиқланган PZR тест маълумотномаси бўлиши шарти билан учинчи мамлакатларга ташиш имконияти мавжуд.
Сўнгги манзил ёки ундан кейинги транзит мамлакатларига кириш қоидаларига риоя қилиш учун жавобгарлик транзит йўловчилар зиммасига тўлиқ юклатилади.
Бошқа кунлари режалаштирилган қатновлар учун (2021 йил 21 январь, 4 февраль ва 18 февраль) аввалги чекловлар амал қилади. Яъни Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тасдиқланган PZR-тест маълумотномасига эга фақат Корея Республикаси фуқаролари ва Ф-5, Ф-6 визалари бўлган чет эл фуқаролари қатновларга қўйилади.
Ушбу қатновларда транзит йўловчиларининг ташуви амалга оширилмайди.
Маълум қилинишича, Корея Республикасига келгандан сўнг, барча йўловчилар ПЗР-тест топширишлари ва яшаш жойларида 14 кунлик карантинда бўладилар. Аниқ яшаш жойига эга бўлмаган йўловчилар ўз маблағлари ҳисобидан махсус давлат карантин муассасаларида ўзини изоляция қилишлари шарт.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг