Бухородаги норози аҳоли маш-машаси: 5,6 минг киши истиқомат қилаётган маҳаллада газ босими пасайгани аниқланди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда «Бухорода газ йўқлигидан норози аҳоли машина йўлини тўсиб қўйиб, катта кўчаларга чиқиб кетаётганлиги айтилмоқда» деган изоҳ остидаги видеоматериаллар тарқалаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилди:
Ўрганишлар жараёнида видеоматериал Бухоро туманидаги «Работипоён» маҳалла фуқаролар йиғинида тасвирга олинганлиги маълум бўлди.
Аниқланишича, 949 та хонадонда 5 минг 610 нафар киши истиқомат қилаётган «Работипоён» маҳалла фуқаролар йиғинида айни пайтда табиий газ босими пасайган. Мутахассислар буни об-ҳавонинг кескин тушиб кетиши натижасида газ истеъмоли кўпайиши ва оқибатда ҳудуд аҳолисининг аксарият хонадонларида табиий газ босимида муаммолар пайдо бўлганлиги билан изоҳлашмоқда.
Шунингдек, дастлабки ўрганишлар жараёнида маҳалладаги газ маромлаш пунктининг соз ҳолатда эканлиги айтилмоқда. Ҳозирда газ босими билан боғлиқ муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Бу борада батафсил ахборот берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг