Сергелида қозонхона 950 хонадонга бир ойга етадиган табиий газни ноқонуний ишлатгани аниқланди

«Тошиссиққувати» ДУКга қарашли «Саноат Энергия» қозонхонаси 571 минг метр куб табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланган. Бу ўртача 950 та хонадоннинг бир ойлик табиий газ истеъмоли ҳажмини ташкил этади.
Энергетика вазири бошчилигидаги махсус штаб, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзнефтгазинспекция ва «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 5 декабрь куни Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Нилуфар кўчасида жойлашган «Тошиссиққувати» ДУКга қарашли «Саноат Энергия» қозонхонасининг табиий газ таъминоти ҳолати ўрганилганда қуйидагилар маълум бўлди.
Мазкур қозонхона орқали Сергели туманининг аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари иссиқлик энергияси (иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти) билан таъминланади.
«Саноат Энергия» қозонхонаси ижтимоий аҳамиятга эга бўлган стратегик объект бўлганлигини инобатга олиб, ушбу объектни бир маромда ишлашини таъминлаш мақсадида (бошқа ташкилотларни табиий газдан узган ҳолда) узлуксиз равишда табиий газ етказиб берилмоқда.
Шунга қарамасдан, корхона раҳбари томонидан қозонхонага кириш газ қувурига қозонхонанинг газ ҳисобдонидан олдин ўзбошимчалик билан уланиб, қозонхона ҳудудидаги бинода табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланган ҳолда, оҳак ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилганлиги аниқланди.
Кўрик вақтида бинода жами 12 та (15 мм.лик учи букилган труба) ностандарт газ ёндиргичлари билан жиҳозланган, ўлчамлари 3х5 метр бўлган 2 та хумдонларда оҳак маҳсулоти тайёрланаётганлиги маълум бўлган.
Аниқланган ҳолат юзасидан «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали томонидан амалга оширилган дастлабки ҳисоб-китобларга кўра жами 571,3 миллион сўм (571,3 минг куб метр табиий газ) зарар етказилганлиги аниқланиб, бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Мазкур 571 минг метр куб табиий газ билан ўртача 950 та ҳовли уйларнинг бир ойлик эҳтиёжини қондириш имконини беради.
Куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда энергия ресурслари билан таъминлаш мақсадида, тезкор гуруҳлар томонидан жойларда олиб борилаётган ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг