Қандай ҳолатларда инфекцияни қайта юқтирганлик ҳақида тахмин қилиш мумкин?

Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қуйидагича жавоб берди:
— Сизда коронавируснинг белгилари (ҳароратнинг ошиши, ҳолсизлик, йўтал ва ҳ.к.) фаол кузатилган ҳолда шифокорга мурожаат қилганингизда;
Коронавирусга чалинган инсон билан мулоқотга киришганингизда;
Барча анализлар қайта юқтиришни тасдиқлаганда, яъни ПЗР тестда антигенлар нормадан юқори бўлса, бу титр инфекциянинг қайта юққанлиги ва фаол фазада эканини билдиради.
Бу ҳолда қайта юқиш ҳолати қайд этилади ва статистикага киритилади. Унутмаслик керакки, бу янги вирус ҳамда организмнинг унга бирламчи ва иккиламчи муносабати бутун дунёда ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Шундай экан, аҳолидан турли асоссиз маълумотларга ишонмасликни ва ахборотни фильтрлашни сўраймиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг