Электр таъминотидаги узилишларнинг асосий сабаблари нимада? — мутасадди жавоб берди
Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Ўринов электр тармоқларидаги узилиш ҳолатлари юзасидан маълумот тақдим этди.
Савол: Электр таъминотидаги узилишларнинг асосий сабаблари нимада?
Жавоб: Асосан 2 та йирик омил мавжуд. Биринчиси, бу электр тармоғига турли техник ва иқлим шароитлари билан боғлиқ таъсирлар. Масалан:
—тармоқ симларига дарахт шохларининг тегиши (ёки сим арқонлари);
— қурилиш ишларида йўл қўйиладиган эҳтиёткорсизлик туфайли таъсир;
— кучли шамол ва ёмғирлар таъсирида;
— электр ускуна ва жиҳозларининг эскириши туфайли носоз ҳолга келиши ёки 200 та хонадонга мўлжалланган трансформаторларга 300–400 та хонадоннинг уланиши оқибатида келиб чиқадиган носозликлар.
Ва албатта бу носозликлар бартараф этилаётган пайтда хавфсизлик техникаси талабларига мувофиқ тармоққа уланган истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилиб турилади.
Иккинчиси, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги тафовут тизимнинг яхлитлигига, барқарор фаолиятига салбий таъсир этганда маълум техник шартлар асосида тармоқдан жадвалли узишлар содир бўлиши мумкин.
Электр таъминотида мувозанатни сақлаш маҳаллий диспетчерлар ва Миллий диспетчерлик маркази диспетчерлари томонидан амалга оширилади.
Савол: Нима учун диспетчер истеъмолчиларни тармоқдан узишга мажбур бўлади?
Жавоб: Истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги мувозанатнинг йўқолиши тизимга жиддий иқтисодий зарар ва узоқ муддатли ўчишларга сабаб бўладиган авария ҳолатларига олиб келади. Шунга кўра тизим диспетчеридан жуда қисқа вақтда кескин чора кўриш талаб этилади.
Электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиши кузатилган пайтда, масалан, ёздаги жазирама ёки қишдаги совуқ об-ҳавода ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги энергия балансини таъминлаш жуда қийин вазифа бўлиб қолади.
Табиийки, бундай вазиятда қатор носозликлар, яъни йирик авариялар оқибатида кўпсонли истеъмолчилар ёппасига тармоқдан автоматик тарзда ўчишининг олдини олиш учун электр энергияси таъминотида чекловлар жорий этилишига мажбур бўлинади.
Диспетчерлик маркази томонидан энерготизимда мувозанат сақлаш жараёни ўз вақтида таъминламаса, тизимдаги «зўриқиш» турли йирик аварияларга сабаб бўлиб, катта-катта ҳудудларда узоқ вақт электр энергия бўлмаслигига сабаб бўлади.
Бундай носозлик ҳолатларининг иқтисодий зарарлари ҳам бирмунча катта маблағларга тенг эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- АҚШ молия вазири компьютерига хакерлар ҳужум қилди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ислам Махачевга Арман Царукян рақиблик қила олмайди. «UFC 311» олдидан содир бўлган нохуш хабарнинг барча тафсилотлари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг