Ижтимоий тармоқларда видеоси тарқалган хизматга номуносиб ходим ички ишлар органларидан бўшатилди
Жорий йилнинг 24 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда «Сирдарёда бировнинг хотинини йўлдан уриб, ифлослик қилган Тошкентнинг ГАИси қўлга олинди» сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходими А.Рахматуллаевнинг олган тан жароҳати бўйича ЙПХБ командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан бошқарма бошлиғи номига ёзилган билдирги асосида ЙҲХБ масъуллари томонидан хизмат текшируви ўтказилган бўлиб, текширув хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрь кунидаги ПҚ-3413-сон Қарори билан тасдиқланган (2-илова) «Ички ишлар органларининг интизом устави», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сонли «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг меъёрий буйруқ талабларини қўпол равишда бузиб, ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги, ходимларга нисбатан фуқаролар томонидан салбий фикрлар уйғонишига сабабчи бўлганлиги учун Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходими А.Рахматуллаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрь кунидаги ПҚ-3413-сон Қарори билан тасдиқланган (1-илова) «Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 144-банди, «к» кичик банди «ички ишлар органи ходими шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги»га асосан ички ишлар органларидан бўшатилиши бўйича хулоса қабул қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг