Конимех экопаркида маҳаллий ва хорижлик туристлар учун қандай шароитлар яратилган?
Навоий вилоятида пресс-тур давом этмоқда. Иштирокчилар навбатдаги объект — Конимех экопарки билан танишдилар.
Маълумотларга кўра, Конимех тумани қадим замонлардан бери чорвадорлар юрти ҳисобланиб келинади. Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги билан бир қаторда туризмни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.

«Ecopark Konimex» бунинг бир мисолидир. У 4 гектар майдонда жойлашган бўлиб. Кираверишда ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ миллий таомлари турларини таклиф этадиган шинам ресторан мавжуд. Бундан ташқари, ўзига хос оролча бўлиб, бу ерда маҳаллий ва хорижлик туристлар ўзлари балиқ тутиб, пишириб истеъмол қилишлари мумкин.
Ноанъанвий услубда безатилган мусиқали фаввора, болалар аттракционлари, қозоқ миллатига хос ўндан ортиқ ўтовлар, шифобахш туя сути, спорт майдончаси, маданий ҳордиқ учун амфитеатр хуллас, бу каби қатор замонавий қулай имкониятлар ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотиб келмоқда. Бу ерда 10 дан зиёд туялар парваришланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг