​​​​​​​Пресс-тур иштирокчилари Қосимшайҳ мажмуасини зиёрат қилишди

09:55 17 Ноябрь 2020 Жамият
957 0

Маълумотларга кўра, ушбу мажмуа 16-аср ўрталарида барпо этилган.

Қосимшайх Азизон ҳазратларига бағишлаб, Бухоро хони Абдуллахон II томонидан қурилган. Сабаби тарихий маълумотларга кўра, Қосимшайх ҳазратлари Бухоро хонининг азиз устози бўлган.

Мажмуа ички ва ташқи ҳовли, масжид, хонақоҳ ҳамда уларни ажратиб турувчи даҳлизлардан иборат.

2014 йил ушбу қадамжо реставрация қилинган.

— Тарихдан маълум, XVI асрда хонликлар ўртасида кўп низо ва жанглар бўлиб турган. Ана шундай пайтларда Қосимшайх ҳазратлари тинчлик йўли билан сулҳ тузиб, низони бартараф этган. Шу сабаб Бухоро хони устозидан диний ва дунёвий ишларда ҳамиша маслаҳат олиб турган. Шу билан бирга кўплаб шогирдларига тариқатдан дарс берган. Уларнинг ҳурматига хон хонақоҳ барпо эттиради ва устозига «Азизон» (азиз ва мукаррам) деган ном беради. Афсуски, ҳазратнинг китоблари бизгача етиб келмаган, — дейди Қосимшайх жоме масжиди имом хатиби Мустафо Юнусов.

Юлдуз Ўрмонова

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?