Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига янги номзод маъқулланди
2020 йил 11 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда халқ вакиллари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига Алишер Мақсудов номзодини кўриб чиқдилар.
Мажлисда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига номзоди кўрсатилган Алишер Мақсудов лавозимга киришганидан сўнг экология соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳақида қисқача ахборот берди. Депутатлар томонидан кўтарилган саволларга атрофлича жавоб қайтарди. Номзод мазкур лавозимга киришганидан сўнг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид барча ишларни парламент билан яқин ҳамкорликда олиб боришини айтиб ўтди.
Савол-жавоб, муҳокамалардан сўнг мажлис якунида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Алишер Мақсудов номзодини Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига маъқуллаш ҳақидаги қарори қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг