Денов тумани ҳокими вазифасидан озод этилди

19:56 05 Ноябрь 2020 Жамият
3511 0

Бугун, 5 ноябрь куни Халқ депутатлари Денов туман кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Ушбу сессияда ташкилий масала кўриб чиқилади. Унда 2018 йил 11 ноябрдан буён Денов тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёp Иботов вазифасидан озод этилган.

Денов тумани ҳокими лавозимига Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Рустам Пардаев тасдиқланган.

Маълумот ўрнида, Рустам Пардаев 1979 йил Қизириқ туманида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?