Хитой ўз тарихида еттинчи бор аҳолини рўйхатдан ўтказишни бошлади

14:07 01 Ноябрь 2020 Дунё
823 0

Бугундан бошлаб ХХРда аҳолини рўйхатдан ўтказиш бошланди. Ушбу жараёнларга 7 млн. ишчи-ходим жалб этилган бўлиб, у 10 декабрга қадар давом этади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

Ҳар бир ходим тахминан 250 кишини саноқдан ўтказиши керак. Аҳолини рўйхатга олиш Хитойнинг материк қисми, шунингдек, Гонконг, Макао ва Тайванни қамраб олади. Шунингдек, Хитойнинг чет элдаги фуқаролари ҳисобга олинади. Айни чоғда мазкур давлатда доимий асосда яшовчи хорижликлар ҳам рўйхатга олинади.

Эслатиб ўтамиз, ХХРда аҳолини биринчи рўйхатга олиниши 1953 йилда бўлиб ўтганди. Ўша пайтда 600 млн. аҳоли ҳисоблаб чиқилган. 2010 йилга келиб бу кўрсаткич 1,37 млрд.га етди. 

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Республикамизда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер