Берлинда карантин олдидан киши бошига зарур маҳсулотлар савдоси учун чекловлар қўйилмоқда

12:04 01 Ноябрь 2020 Дунё
1041 0

Германия пойтахти Берлин шаҳрида 2 ноябрдан карантин чоралари қайта жорий этилади. Шу муносабат билан озиқ-овқат ва бошқа товарлар учун чекловлар қўйилади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

Масалан, дўконларга бир киши учун сотиладиган маҳсулотлар меъёри кўрсатиб ўтилган эълонлар ёпиштириб чиқиляпти.

Уларда, хусусан, шундай маълумотлар бор: 1 киши учун — 4 литр пастеризация қилинган сут, 2 литр янги сут, 2 пакет тухум, 2 пакет хамиртуруш, 1 пакет ҳожатхона қоғози ёки сочиқ, 2 қадоқ шакар, 2 қадоқ ун, 2 қадоқ макарон ёки гуруч, 2 банка консерва.   

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?