Андижонда тўрт эгизак дунёга келди
Фото: Unews.uz
Эгизаклар ҳақида сўз кетадиган бўлса айримлар ҳазиломуз оҳангда Андижонни ҳам эгизаклар вилояти, деб атайдиган бўлишди. Боиси, бу ерда 4 нафар эгизакни дунёга келтирувчилар сони тобора ортиб бормоқда. Куни кеча Андижон шаҳридаги перинатал марказида ота-онасининг икки йиллик орзусини амалга оширган икки ўғил ва икки қиз чақалоқлар ҳам қўшэгизаклар сафини тўлдирди.
Пахтаобод туманининг Чўнгқирғиз маҳалласида истиқомат қилувчи Анваржон ва Зарифахон Тўхтақуловалар турмуш қурганига икки йил бўлди. Бугун уларнинг оила аъзолари бирданига тўрт кишига кўпайгани уларни қувонтиргани табиий.
— Бир пайтнинг ўзида тўрт нафар фарзанднинг отаси бўлишимни тўғриси кутмагандим, — дейди Анваржон ҳаяжон билан. — Шифокорларга раҳмат, чақалоқларни дунёга келгунча бўлган вақтда ҳам аёлимнинг холидан хабар олиб туришди.
Шифокорларнинг маълум қилишида эгизаклар ва онанинг саломатлиги яхши.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг