Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Икром Ўтбосаров вафот этди
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, 1991 йилдан буён “Халқ сўзи” газетасида фаолият юритиб келган устоз ижодкор Икром Ўтбосаров 72 ёшида вафот этди.
Шу муносабат билан “Халқ сўзи” — “Народное слово” газеталари таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
У кишининг номи республикамиз ижод аҳли орасида юксак эҳтиром билан тилга олинади.
Икром Ўтбосаров 1948 йил 27 мартда Фарғона вилояти Бешариқ туманида туғилди.
ТошДУ(ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетини тамомлаган.
У ўз меҳнат фаолиятини 1970 йилда “Ленин учқуни”(ҳозирги “Тонг юлдузи”) газетасида бошлаган.
1991 йилдан буён “Халқ сўзи” газетасида фаолият юритиб келаётган эди.
Устоз журналист кўплаб публицистик мақолалар, очерклар билан биргаликда “Чўққиларга элтувчи йўллар” ва “Ватанда сафар қил...” китоблари муаллифи ҳамдир.
У Ўзбекистон Респбуликасида хизмат кўрсатган журналист фахрий унвони, “Шуҳрат” медали, “Мустақилликнинг 1 йиллиги”, “Мустақилликнинг 25 йиллиги”, “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонлари соҳиби, “Йилнинг энг яхши журналисти” танлови ғолиби, “Олтин қалам” халқаро танлови совриндори бўлган.
Икром Ўтбосаровнинг ёрқин хотираси қалбларимизда мангу яшайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг